Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Салоҳнинг Миср президентлиги учун сайловларда миллионта овоз олгани ростми?

Баҳо:
+ | -

Сўнгги пайтларда “Ливерпуль” футболчиси Муҳаммад Салоҳ оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида бўлди. Гап унинг фантастик ўйини ва ажойиб голлари ҳақида кетмаяпти. Гап шундаки, яқинда Миср президентлиги учун сайловлар бўлиб ўтди ва унда миллиондан ошиқ одамнинг айнан Муҳаммад Салоҳга овоз бергани ҳақида маълумотлар тарқалди. Хўш, бу ростми? Мисрликлар нега Салоҳга овоз беришди?

Ҳаммаси қандай бошланди?

Душанда куни Мисрда президентлик сайловининг натижалари эълон қилинди. Унга кўра, амалдаги президент Абдель Фаттах аль-Сиси 97,1 фоиз овоз тўплади. Унинг рақиби эса атиги 2,9 фоиз овоз эгаллади. Қизиғи, рақиб номзод ҳам, аслида, амалдаги президентни қўллаб-қувватлайдиганлардан эди.

Энг қизиқ фактлар ана шу жараёнлардан кейин бошланди. Интернет нашрларида миллиондан ортиқ мирсликларнинг сайлов бюллетенларига “Муҳаммад Салоҳ” исмини ёзганликлари, яъни футболчига овоз берганликлари ҳақида хабарлар чиқа бошлади. Аҳоли мактаблар, касалхоналар ва бошқа жойларда бу ҳақда мунозаралар ўтказа бошлашди. Демакки, Салоҳ Миср президентлиги учун сайловда тахминан 5 фоиз овоз тўплаган ҳисобланади. Аммо...

Аслида нима бўлганди?

1. Сайлов натижалари ҳақидаги расмий маълумотларда 1,762 миллионта бюллетен яроқсиз деб топилгани туфайли ҳисобга киритилмагани маълум бўлди. Бу миқдор эса умумий овозларнинг 7,27 фоизини ташкил этади, бу эса мағлуб бўлган номзод тўплаган овоздан 2,5 баробар кўпроқ дегани.

2. Буюк Британиянинг “The Economist” нашри яроқсиз деб топилган бюллетенларни ўрганиб чиққанини ва унда кўплаб одамлар Муҳаммад Салоҳни қўллаб-қувватлаганини аниқлаганини маълум қилди. Бироқ бу маълумотда ҳеч қандай рақам ва исбот келтирилмаганди. Бу маълумот эса вирус каби тарқалиб кетди: бир нечта Миср сайтлари “The Economist” нашри миллионлаб одамлар Салоҳга овоз бергани ҳақида хабар берди, дея ёза бошлашди. Асосий шов-шувлар ана шундан кейин авж олди.

3. Бюллетенларнинг кўпи яроқсиз деб топилишига сабаб шундаки, унда сайлов қоидалари бузилганди — расмий номзодларга овоз берилмаганди. Интернетда айнан шу бюллетенларнинг суратлари тарқалиб кетди. Минуфия вилоятидаги аксар бюллетенларда қуйидаги жумлалар ёзилганди: “Муҳаммад Салоҳ — Миср қаҳрамони”, “Ҳа, биз Муҳаммад Салоҳни танлаймиз”.

«Бу ҳақда ҳеч қандай расмий маълумот йўқ, кўплаб одамларнинг Муҳаммад Салоҳга овоз бергани эса эрмак учун қилинган ишдир”, деди бу ҳақда “beINSPORTS” нашри журналисти Амр Нажиб Фахми. Лекин унинг фикрини тезда инкор этишди.

Нега айнан Муҳаммад Салоҳ?

Муҳаммад Салоҳга овоз берганлардан бири дизайнер Дон Хамзави бу ишни ҳеч қандай эрмак учун эмас, жиддий ниятда амалга оширганини таъкидлади.

«Ўйлашимча, мен бюллетенга биринчилардан бўлиб Муҳаммад Салоҳнинг исмини ёздим. Бу ишни овоз беришнинг биринчи куни эрталаб амалга оширдим ва менинг бюллетенимнинг сурати вирус каби тарқалиб кетди (сайлов учун кун бўлиб ўтган). Менинг фейсбукда катта-катта саҳифаларим бор, оммавий ахборот воситаларида танишларим кўп эди. Мен аниқ билардимки, бу сурат тарқалгач, жуда кўпчилик Муҳаммад Салоҳга овоз беради. Ҳисоб-китобларимга кўра, уч кунлик сайловлардан кейин Салоҳ камида 500 мингта овоз тўплаши керак эди.

Салоҳга овоз берганимизнинг иккита сабаби бор. Биринчидан, бу сайловда амалдаги президент ва уни қўллаб-қувватловчи рақиби иштирок этди. Амалда чинакам рақобат йўқ. Бундай номзодларга овоз беришни эса кўпчилик истамади. Иккинчидан, биз Салоҳни яхши кўрамиз, у бизнинг асосий умидимиз, ишончимиз. Биз ишонамизки, Салоҳ Миср халқига энг ширин орзуларни туҳфа эта олади. У қашшоқ оиладан чиққан, кичик бир клубда ўйнаган, оддий мисрликлар каби ҳаёт кечирган. Аммо шунда ҳам бировдан ёрдамини аямаган. У бизга қандай яшаш кераклигини ўртатди.

Салоҳ камбағал одамларга ёрдам берди. У тахминан 500 та қашшоқ оиланининг тўйини ўтказишга маблағ ажратди. Голларидан кейин пулларини кам таъминланган оилаларга ёрдам бериш учун сарфлади, касалхоналарга пуллар ўтказиб берди. Ахир бу чинакам қаҳрамонлик. Ҳамма худди Муҳаммад Салоҳ каби бўлишни истамоқда», — деди Хамзави.

Таъкидлаш керакки, Муҳаммад Салоҳ сиёсатга аралашмайди. У охирги марта 2017 йилнинг январида президент аль-Сиси билан учрашди ва Мисрнинг янги ҳукумати ташкил этган хайрия фондига 269 минг доллар ўтказиб берди.

«Ҳа, у пул ўтказиб берди, аммо сиёсатга аралашгани йўқ”, дея бу фактни тасдиқлади журналист Амр Нажиб Фахми.

 

Манба: sports.ru
Киритилди: 10:48, 06.04.2018.
Ўқилди: 5897 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.