Кириш Регистрация
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор 1-2 Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна 0-2 Насаф
06/03 19:30 Хоразм 1-0 ОКМК
07/03 00:45 Наполи 2-1 Торино
07/03 01:00 Сельта 1-2 Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад
08/03 00:45 Ювентус - Пиза
08/03 01:00 Атлетик Бильбао - Барселона
08/03 16:30 Лечче - Кремонезе
08/03 18:00 Вильярреал - Эльче
08/03 19:00 Болонья - Верона
08/03 19:00 Фиорентина - Парма
08/03 20:15 Хетафе - Бетис
08/03 22:00 Женоа - Рома
08/03 22:30 Севилья - Райо Вальекано

Ла-Лига: «Барселона» қийинчиликсиз «Леганес»ни таслим этди

Баҳо:
+1 | -

Испания чемпионати 31-тури доирасидаги «Барселона» ҳамда «Леганес» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди. Кутилганидек мезбонлар устунлиги остида кечган баҳсда 3:1 ҳисоби қайд этилди ва ҳар уччала голга Лионель Месси муаллифлик қилди.

Аргентиналик футболчи дастлаб учрашувнинг 27-дақиқасида жарима зарбасини жуда чиройли тарзда ижро этиб, ҳисобни очган бўлса, 32-дақиқада Филиппе Коутиньонинг ажойиб узатмасидан сўнг деярли бирга-бир вазиятдан фойдаланди.

Биринчи бўлимда бошқа гол киритилмади.

Иккинчи бўлимнинг ўрталарида каталонияликлар бироз хотиржамликка берилишди чоғи ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди. Набиль эл Жар ҳисобни қисқартирган гол муаллифи бўлди.

87-дақиқада эса Лео ўйиндаги учинчи голини киритиб хэт-тригини расмийлаштирди.

Шу тариқа каталонияликлар ўз ҳисобларига яна уч очко қўшиб, чемпионлик сари яна бир ишончли қадам ташлашди.

ЛА-ЛИГА. 31-ТУР

БАРСЕЛОНА – ЛЕГАНЕС 3:1 (2:0)

7 апрель, «Камп Ноу»

Голлар: 1:0 – 27 Месси, 2:0 – 32 Месси, 2:1 – 68 Эль-Жар, 3:1 – 87 Месси.

Барселона: тер Стеген, Вермален, Пике, Нелсон Семеду, Андре Гомеш, Серджи Роберто (Альба, 74), Коутиньо (Иньеста, 81), Ракитич, Дембеле (Денис Суарес, 88), Месси, Суарес.

Леганес: Куэльяр, Бустинса, Рауль Гарсия, Сальдуа, Сиовас, Эрасо (Брашанац, 60), Рамос, Эль-Жар, Перес (Герреро, 78), Амрабат (Бовю, 46), Пирес.

Огоҳлантиришлар: Сиовас (51), Пирес (55), Перес (76), Коутиньо (78), Сальдуа (79), Альба (84).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:40, 08.04.2018.
Ўқилди: 6050 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.