"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛ чорак финалида "Ювентус" билан жавоб учрашувидан сўнг (1:3, биринчи ўйин -3:0) туринликлар посбони Жанлуижи Буффоннинг четлатилиши ҳақида фикр билдирди.
Ўйинга қўшиб берилган вақтларда ҳакам туринликлар дарвозасига пенальти белгилади, бунга эътироз билдирган Буффонга эса қизил карточка кўрсатди.
"Ўйлашимча, у бундай кетишга муносиб эмас, аммо ортга йўл йўқ. Ўйин охирида бўлган воқеан ўзгартириб бўлмайди.
Буффон - қойилмақом футболчи ва бу унинг чемпионлар лигасидаг охирги ўйини бўлгандир", - дейди Зидан.