«Реал» яқин орада «Бавария» ва Франция терма жамоасининг 24 ёшли ярим ҳимоячиси Майкл Олисега шахсий шартнома шартларини юборади. Бу ҳақда футбол инсайдери Мигель Серрано хабар бермоқда.
Журналистнинг маълумотларига кўра, «қаймоқранглилар» Олисе билан 6 йиллик шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Келишув шартларига кўра, франциялик футболчининг клубдаги бошланғич маоши йилига 10 миллион еврони ташкил қилади. Шартнома якунига бориб эса бу маош йилига 20 миллион еврогача кўтарилади.
Маълумот учун, Олисе 2024 йилда «Кристал Пэлас»дан «Бавария»га ўтган эди. Ортда қолган мавсумда у мюнхенликлар таркибида 52 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 27 та голли узатмани амалга оширди.













