Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Рафинья «Барселона»да 2011 йилдан бери кузатилмаган натижани қайд этди

Баҳо:
+ | -

Бразилиялик ҳужумчи Рафинья мавсумни ажойиб бошлади — у Испания чемпионатининг дастлабки учта учрашувида ҳам гол уришга муваффақ бўлди. У «Атлетик», «Эльче» ва «Райо Вальекано» дарвозаларини ишғол қилди.

Маълум бўлишича, Рафинья 2011 йилдан бери Ла Лиганинг дастлабки учта ўйинида ҳам гол урган илк «Барселона» футболчиси бўлди.

Қизиғи, ўша пайтда бу натижани Лионель Месси эмас, балки Сеск Фабрегас қайд этган эди.

XXI асрда «Барселона» сафида бундай натижага яна икки футболчи эришган: Златан Ибрагимович 2009 йилда, Самюэль Это’О эса 2006 йилда чемпионатнинг дастлабки учта учрашувида ҳам гол урган.

Киритилди: 08:09, 02.09.2026.
Ўқилди: 419 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик