«Ливерпуль» «Генк» билан 18 ёшли бельгиялик дарвозабон Люкка Брюгманснинг трансфери бўйича келишувга эришди.
Битим қиймати бонусларни ҳам ҳисобга олганда 35 миллион еврони ташкил этади. Брюгманс Англия клуби билан 2032 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Шу билан бирга, дарвозабон 2026/27 йилги мавсумни ижара асосида «Генк»да ўтказади ва «Ливерпуль» сафига фақат келаси ёзда қўшилади.
Бўйи 2 метр бўлган Брюгманс жорий мавсумда «Генк»нинг барча 4 та ўйинида майдонга тушди. Ушбу баҳсларда 8 та гол ўтказиб юборди ва 1 та учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлади.
Халқаро миқёсда футболчи Бельгиянинг барча ёш тоифасидаги терма жамоаларида ўйнаган.













