Ҳужумчи Дарвин Нуньес «Ал-Ҳилол»дан «Ал-Дирия»га ижара асосида ўтганидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Сўнгги ярим йил мен учун жуда қийин кечди, чунки майдонга туша олмадим. Бундай ҳолатни ҳеч кимга раво кўрмайман. Футболга қайтганимдан жуда хурсандман. Биз, футболчилар, майдонда рақобатлашишни ва ўйиндан завқ олишни яхши кўрамиз», — дея уругвайлик ҳужумчининг сўзларини Goal портали келтирди.
Жорий мавсумда Нуньес Саудия Арабистони чемпионатида 2 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.
Тўрт турдан кейин Дарвин Нуньеснинг жамоаси турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.













