Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

«Андижон»: «Бургутлар»нинг юксалаётган парвози

Баҳо:
+ | -2

Ўзбекистон Кубоги 1\16 финал босқичи доирасидаги марказий учрашув шубҳасиз Андижондаги “Соғлом авлод” стадиони бўлиб ўтди. Мухлислар 15 апрель оқшомида водий дербиси номи остидаги “Андижон” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари иштирокидаги шиддатли ўйин гувоҳига айландилар.

Олдиндан кутилганидек, ушбу ўйин жуда кескин ва муросасиз тарзда бўлиб ўтди.

Гарчи “Андижон” про-лигада қатнашаётган бўлса-да, Суперлигадаги рақибига қарши мардонавор ўйин кўрсатгани билан кўпчиликнинг эътиборини қозона олди.

Маълумки, олдинги йиллардаги каби Кубок беллашувлари уй ва сафар тизимида эмас, балки бу йилдан бошлаб ғолиб жамоа номи фақат битта ўйинда аниқланади. Шу маънода айтганда ҳам ушбу ўйинга бўлган қизиқиш янада кучли бўлди.

Ўйин тақдирини эса 78-дақиқада Нодир Мавлоновнинг жарима зарбасидан киритган ажойиб голи ҳал қилди. Ўша вазиятда ҳужумчи Даврон Исоқовга нисбатан Азиз Турғунбоев қўполлик ишлатгани учун бош ҳакам жарима зарбасини белгилади.

Мавлонов эса тахминан 25 метр узоқликдан тўпни қойилмақом тарзда Акбар Тўраев қўриқлаётган дарвозанинг пастки ўнг бурчагига аниқ жойлаб қўйди. Ушбу голдан кўп ўтмасдан “Навбаҳор” дарвозабони Акбар Тўраев ва сардори Дилшод Жабборовнинг ўзаро тушунмовчилигидан Суннат Мамадалиев унумли фойдаланиши мумкин эди.

Аммо ярим ҳимоячи бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади. Сўнгги паллада зарба йўлига Мирзоҳид Ғофуров тўғаноқ бўлди. Умуман олганда, наманганликлар ҳам хавфли ҳужумлар уюштиришди. Аммо имкониятлардан фойдаланишда уларга совуққонлик етишмади.

“Андижон” футболчилари эса бош мураббий Элдор Сакаевнинг кўрсатмаси асосида ўйин намойиш этгани учун ҳам мухлисларини хурсанд қила олди.

Эътиборлиси, про-лиганинг дастлабки иккита турида ишончли ғалабаларга эришган ҳолда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб келаётганди ва бу ёқимли анъанани “Навбаҳор”га қариш ўйинда ҳам давом эттирдилар.

Шу тариқа, “Андижон” Ўзбекистон Кубогининг 1\8 финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. “Бургутлар”нинг юксалаётган парвози бардавом бўлсин.

“Андижон” – “Навбаҳор” – 1:0 (0:0).

15 апрель. Андижон. «Соғлом авлод» стадиони, 6100 томошабин.

Гол: Н.Мавлонов, 78 – 1:0.

Ҳакамлар: А.Шукуруллаев, Р.Шоахметов, Н.Афиногенов.

Назоратчи: А.Ҳотамов.

Комиссар: М.Саидқосимов.

“Андижон: А.Ортиқов, С.Ҳамроев, И.Маматказин, М.Зокиржонов (С.Абдуллажонов, 67), И.Отахонов, С.Мамадалиев, Э.Бойматов, Л.Убайдуллаев, О.Ҳакимов, Ш.Жумабоев (Н.Мавлонов, 67), Ҳ.Шокиров (Д.Исоқов, 46).

“Навбаҳор”: А.Тўраев, Д.Станоевич (С.Сулаймонов, 54),Т.Пайович, Д.Ҳошимов, М.Ғофуров, О.Ўрунов (А.Нўъмонов, 36), Д.Жабборов, З.Пиримов (Б.Саъдиллоев, 82), А.Алиев, А.Турғунбоев, А.Алланиёзов (Н.Иньяц, 54).

Огоҳлантиришлар: А.Турғунбоев, 35. Д.Станоевич, 49. Н.Иньяц, 76. Д.Исоқов, 83.

«Андижон» матбуот хизмати.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:03, 16.04.2018.
Ўқилди: 3590 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.