Бугун икки нафар профессионал боксчимиз Екатеринбургда рингга чиқади.
Бугун Россиянинг Екатеринбург шаҳрида профессионал бокс бўйича жанглар ташкил этилади. Мазкур бокс кечасида жами 10 беллашув бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унда икки нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади.
55,2 кг вазн тофиасида Сардор Музаффаров профессионал рингдаги учинчи жангини россиялик Мурад Арслановга (8-3-0, КО4) қарши ўтказади. Бунгача боксчимиз бир мағлубият ва бир дуранг қайд этган. Жанг 6 раунд этиб белгиланган.
Шунингдек, вакилларимиз иштирокидаги иккинчи қарама-қаршиликда Равшанбек Умурзаков (2-0, КО2) рингга чиқади. Бу унинг профессионал рингдаги учинчи тўқнашуви бўлади. 61,2 кг вазнда 8 раунд қилиб белгиланган жангда ҳамюртимизга грузиялик енгилмас боксчи Мераб Туркадзе (5-0, КО2) рақиблик қилади.
Кеча мазкур жанглар олдидан вазн ўлчаш маросими ўтказилди.
Боксчиларимизга омад тилаймиз!