Кириш Регистрация
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 15:00 Тэжон Хана Ситизен 0-1 Виссел Кобе
27/10 15:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Порт
27/10 15:00 Кёто Санга 5-2 Ньюкасл Жетс
27/10 15:00 Шангхай Порт 2-3 Конган Ханой
27/10 17:15 Бейжинг Гуоан 2-2 Чонбук Моторс
27/10 17:15 Ратчабури 0-0 Кашива Рейсол
27/10 21:00 Шабаб ал-Аҳли - Истиқлол
27/10 21:00 Ас-Сийб - Ист Бенгал
27/10 22:30 Сассуоло 2-6 Лацио
27/10 23:15 Аш-Шамол - Ал-Ҳилол
27/10 23:15 Аш-Шорта - Ал-Ҳуссайн
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер
29/10 00:45 Женоа - Ювентус
29/10 00:45 Монца - Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче

Футболчилар машиналарга қиёсланганда! (фото)

Баҳо:
+4 | -

Ичимизда «Трансформерлар» ҳақида кинолар анталогиясини кўрмаган одам топилмаса керак. Бугун қўлимиздан келганча футболчиларни машиналарга қиёслашга уриниб кўрамиз. Қани кетдик, бўлмаса!

Арьен Роббен  — «Кабриолет»

Ўхшашликни қаранг, «Кабриолет»нинг ҳам усти йўқ, Роббенинг ҳам бошида сочи… Ҳа, майли.

Питер Крауч –«Лимузин»

Менимча, изоҳга ҳожат йўқ!

Рибери — «Порше»

Улардаги ўхшашлик: иккиси ҳам қисқа масофага тезлик олишда ва тезкор бурилишларда жуда қулай!


Погба –«Ауди А6»

Погбанинг ўртача тезлиги, бақувват танаси ва жисмоний етуклиги шу машина моделига ўхшаб кетади.

Муҳаммад Салоҳ — «Ягуар»

Бу марканинг қолган машиналардан битта ўзгача томони бор. У ҳам Салоҳ сингари камёблар сирасига киради.

Серхио Рамос — «Мерседес»

Рамос ҳам айнан шу машина сингари жанговар ўйинчилар сирасига киради. Бу машина ўзининг ишончли эканлиги билан ном қозонган, худди Элкапитано сингари.

Златан Ибраҳимович — «Ҳаммер»

Ибраҳимовичга бошқача машина мос келмасди!

Неймар — «Ламборжини»

Неймарнинг жозибали ўйинига жозибали Ламборжини ярашадида!

Месси — «Феррари»

Дунёнинг энг машҳур ўйинчисига, энг машҳур машина бренди! Тезликда иккиси ҳам беназир.

Криштиану Роналду — «Бугатти Вейрон»

CR7 — ўзгача йигит. Кийиниши ҳам, соч турмаги ҳам, ҳамма-ҳаммаси ўзгача. Бугатти ҳам айни у боп десам адашмаган бўламан.

Миржалол Қосимов — «Малибу»


Аслида Миржалол Қосимовни вертолётга қиёсласак ҳам бўларди, лекин қонун барчага баробар. Қисқача қилиб айтганда: Миллий маҳсулот — миллий ғурур!

Яҳёхўжа УЛУҒХЎЖАЕВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:37, 04.05.2018.
Ўқилди: 49811 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик