Мана, ўтган ҳафта Pepsi Суперлиганинг биринчи давраси якунига етди. Кеча эса чемпионатнинг иккинчи довони бошланиб кетди. Тушунарлики, айнан 12-22-турлар оралиғидаги учрашувлар кўп нарсага ойдинлик киритади.
Яъни улар натижасига қараб, иштирокчи клублар икки гуруҳга бўлинади - кучли олтилик чемпионлик, ОЧЛ йўлланмалари ва совринлар йўлида курашни давом этирса, қолган 6та жамоа Суперлигада қолиш илинжида ўйнайди. 3-даврадан олдин «олтин очко» қоидаси бўйича жадвал тузилишидан хабарингиз бор, албатта.
Агар биринчи давра якуни бўйича шундай жадвал шакллантирсак, ҳозирда «Навбаҳор» якка пешқадам мақомида. Наманганликлар 11та тур якуни бўйича кучли олтиликдан жой олган рақибларга қарши 5та ўйинда 10 очко олишган.
Таққослаш учун айтсак, ҳақиқий турнир жадвали карвонбошиси - «Пахтакор»да «олтин очколари» сони 7та ва жамоа атиги 4-ўринда.
InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.