“Барселона” клубининг собиқ футболчиси Ривалдо Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Марадона даражасига етиш учун жаҳон чемпионатини ютиши кераклигини айтди.
“Мессини “Барселона” ва футбол олдида қилган хизматлари учун, уни афсона деса бўлади.
Лекин, Аргентинанинг ҳали хамон ёрқин юлдузи Марадона бўлиб қолмоқда.
Чунки, у ўз даврида жаҳон чемпиони бўлишга муяссар бўлган. Шунинг учун, Мессини аргентиналик мухлислар афсона деб хисоблашмайди.
Терма жамоа мухлисларига Мессини”Барселона”да қилган ишларини ҳеч қандай аҳамияти йўқ.
Тўғри, у жамоаси билан кўплаб совринларни қўлга киритди. Бу “Барселона” мухлислари учун энг муҳим жихат.
Аммо терма жамоа мухлислари учун жаҳон чемпиоанатида ғалаба қозониш энг муҳими.
Бу футболда улар учун,ўзига ҳос маънога эга бўлган соврин. Менимча, Месси жаҳон чемпионатини қўлга киритмагунича аргентиналик мухлислар назлида Марадонадан пастда бўлиб қолаверади.
Лекин, мен унга ишонаман. Умид қиламан, у Аргентинани финалга олиб чиқади. Балки Лео аргентиналиклар учун афсона эмасдир аммо, футболда у чинакамига афсона”, - дейди Ривалдо.