Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 1-1 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-1 Атлетико
27/11 01:00 Байер - Зальцбург
27/11 01:00 Бавария - ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз - Аталанта
27/11 01:00 Барселона - Брест
27/11 01:00 Интер - РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити - Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг - Арсенал

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912”. Ўйиндан кейинги матбуот анжумани

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ҳар икки жамоа устозлари ва бир нафардан энг яхши дея эътироф этилган футболчилар иштирок этишди. 

“Қўқон-1912” бош мураббийига ярим ҳимоячи Жавоҳир Сидиқов ҳамрохлик қилди.  Илҳом Мўминжонов эса матбуот анжуманига Азамат Алланиёзов билан биргаликда ташриф буюрди. 

- Ўйиндан сўнг кийиниш хонасига киргач, йигитларнинг тушкун кайфиятга тушиб қолганига гувоҳ бўлдим. Шу сабабдан мағлуб бўлган бўлсак ҳам, бугун ўйинимиз қовушмаган бўлса ҳам ўйинчиларимизга танбеҳ бериб ўтирмадим. Аксинча, уларни руҳан қўллаб-қувватлашга уриндим. Бу – футбол.Унда мағлубиятлар бўлиб туради. Чемпионатни яхши бошлаган эдик. Лекин сўнгги 4-5 ўйиндан бери ўз ўйинимизни намойиш эта олмаяпмиз. Рақибга келсак, “Навбаҳор” яхши ўйин кўрсатди. Ушбу жамоани ғалаба билан табриклайман, - деди Нўъмон Ҳасанов. 

- “Навбаҳор” жамоаси ўз майдонида жуда яхши ўйин кўрсатади. Хатто гранд клублар ҳам Наманганда мағлуб бўлишганига гувоҳ бўлдик. Шуни инобатга олиб, ўйинга имкон қадар яхши ҳозирлик кўришга уринган эдик. Бироқ ўтказиб юборилган тезкор гол барча режаларимиз бузиб юборди. Энди мавсум аввалида кўрсатган ўйинларимизни яна қайтаришимиз керак. Бугун бизни қўллаб-қувватлаган барча қўқонликларга миннатдорчилик билдираман, - деди Жавоҳир Сидиқов. 

- Бугунги ўйин анча чиройли бўлди. Ҳисоб янада йирикроқ кўрниш олиши ҳам мумкин эди. Бироқ йигитлар баъзида яратилган жуда қулай имкониятларни голга айлантира олишмади. Биринчи галда, ишқибозларимизни ушбу ғалаба билан табриклайман. Бугун майдонга тушган футболчиларимиз мен берган кўрсатмаларни тўлиқ адо этишди. Бундан жуда мамнунман, - деди Илҳом Мўминжонов. 

- Бугун стадионга бизни қўллаб-қувватлаш учун келган барча мухлисларимизни қўлга киритилган чиройли ғалаба билан табриклайман. Биз устозимиз берган тактик кўрсатмаларни имкон қадар яхши бажаришга интилдик. Ҳамма бир мақсад йўлида ҳаракат қилди ва якунда ажойиб ғалаба ва 3 очко қўлга киритилди, - деди Азамат Алланиёзов. 

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 23:57, 10.06.2018.
Ўқилди: 3834 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.