Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Кўзи ожизлар футболи: Мадридда жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Россияда жаҳон чемпионати бошланишига тайёргарлик кетаётган вақтда, Испания пойтахти Мадридда кўзи ожизлар ўртасида футбол бўйича жаҳон чемпионати энг қизғин палласига кирди.

Sagrado Corazón коллежи майдонида ўтаётган мусобақада 16 та давлат терма жамоаси иштирок этмоқда. 

Айни вақтгача ушбу спорт тури бўйича жаҳон чемпионатларини 4 марта Бразилия, 2 марта Аргентина ютган. Бошқа бирорта давлат ҳали бу унвонни қўлга кирита олмаган.

Испания иккинчи бор ушбу мусобақани қабул қилмоқда, бу ерда биринчи марта жаҳон чемпионати 2000 йилда Херес-де-ла-Фронтерада бўлиб ўтган. Умуман, Испания бу спорт тури ватани ҳисобланади. Ушбу спорт тури бўйича илк жаҳон чемпионати 1998 йилда бўлиб ўтган. 2004 йилда кўзи ожизлар футболи Афинадаги Паралимпия ўйинлари дастурига киритилганди.

Кўзи ожизлар футболида ўзига хос қоидалар мавжуд бўлиб, футболчилар 40 метрга 20 метрлик майдонда тўп сурадилар. Майдон атрофи тўсиқлар билан ўралган. Ўйин 20 дақиқалик 2 та бўлимдан иборат. Ҳар бир жамоа 4 ўйинчи ва дарвозабондан ташкил топган.

 

Бундан ташқари, рақиблар дарвозаси орқасида туриб, ўйинчиларга дарвоза қаердалигини айтиб турувчи ёрдамчилар бор. Футболчилар майдонда кўзларида қора боғичлар билан ҳаракатланишади. Тўп ёрқин рангда ва одатдагидан оғирроқ бўлади. Унинг ичида ҳаракатланиш вақтида овоз чиқарадиган шақилдоқ бор. Томошабинлар ўйинчиларга халақит қилмаслик учун сукут сақлаб ўтиришлари талаб этилади.

Жорий чемпионат финали эса 17 июнда бўлиб ўтади.

Манба: www.tribuna.uz
Киритилди: 01:21, 13.06.2018.
Ўқилди: 2302 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.