Дортмунд Техника университетидан бўлган тадқиқотчилар нейрон тармоқни ишлаб чиқишди, у футбол бўйича жаҳон чемпионати натижаларини тахмин қилиб кўрди. Бу ҳақдаги батафсил маълумот ArXiv.org сервисидаги мақолада эълон қилинган.
Олимлар нейротармоқларни ўргатиш учун «тасодифий ўрмон»дан (random forest) фойдаланишди, у қарорлар қабул қилишда дарахт комплексларидан фойдаланишга асосланган - статистика ва прогнозлаш учун маълумотлар таҳлилида қўлланилувчи восита. Бунда 2002-2014 йилларда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатларидаги ғалаба тўғрисида маълумот асос қилиб олинди.
Натижага таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омиллар орасида мамлакат ЯИМ ва аҳолиси, миллий термалар рейтинги, жамоаларнинг ўзига хос жиҳатлари (ЕЧЛдаги ўйинчилар сони, ўртача ёш) бор бўлиб, аввалига нейротармоқ Испанияни 17,8 фоизлик эҳтимол билан ғолиб сифатида танлади.
Бироқ, жамоаларнинг чемпионат турли босқичдаги ғалабалари бўйича 100 минг эҳтимолий вариант ўрганилганидан сўнг, нейротармоқ бошқа хулосага келди. Энди Германия етакчиликка чиқиб олди. Аммо, прогнозга кўра, у Испанияни чорак финалда мағлуб этса, жаҳон чемпиони бўлади.
ЖЧ-2018 очилиш учрашувида майдонга тушадиган Россия ва Саудия Арабистони эса, сунъий идрок прогнозларига кўра, ҳаттоки чорак финалга ҳам етиб бора олмайди.