Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия 1-4 Франция
26/06 23:59 Сенегал 5-0 Ироқ
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

ЖЧ-2018. Швейцария иродали ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Россияда давом этаётган Жаҳон чемпионатининг "E" гуруҳида 2-тур ўйинлари якунига етди. Сербия ва Швейцария терма жамоалари ўртасидаги ўйин тақдири сўнгги дақиқаларда ҳал бўлди.

Дастлаб баҳснинг 5-дақиқасида сербияликлар Митровичнинг голи эвазига ҳисобни очишди. Танаффусга қадар швейцарияликлар бир нечта хавфли ҳужум ташкил қилган бўлсалар-да, серблар ҳисобдаги устунликни сақлаб қолишди.

Иккинчи бўлим бошида Гранит Жака жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. Орадан кўп ўтмасдан Шакири Швейцарияни олдинга олиб чиқиши мумкин эди, аммо унинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди.

Шундан сўнг майдонда тенгма-тенг кураш кечди. Фақатгина сўнгги дақиқада Швейцария терма жамоаси қарши ҳужумда рақибни жазолади. Жердан Шакири дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва дарвозани забт этди.

Ушбу ғалабадан кейин Швейцария ўз очколарини 4тага етказган бўлса, Сербия 3 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Серблар сўнгги турда Бразилия билан, швейцарияликлар эса Коста-Рика билан тўқнаш келишади.

ЖЧ-2018. "E" гуруҳи, 2-тур
Сербия – Швейцария 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 5 Митрович, 1:1 – 52 Джака, 1:2 – 90 Шакири.
Сербия – Стойкович, Миленкович, Коларов, Иванович, Тошич, Миливоевич (Радонич, 81), Матич, Милинкович-Савич, Тадич, Костич (Ляйич, 65), Митрович.
Швейцария – Зоммер, Шер, Родригес, Лихтштайнер, Аканжи, Беҳрами, Жака, Жемаили (Эмболо, 73), Шакири, Цубер (Дрмич, 90), Сеферович (Гавранович, 46).
Огоҳлантиришлар: Милинкович-Савич (33), Миливоевич (39), Матич (45), Митрович (87), Шакири (90).

E - гуруҳи
Жамоа Ў   Ғ  Д  М  Т - Н  О
1. Бразилия 2 1 1 0 3-1 4
2. Швейцария 2 1 1 0 3-2 4
3. Сербия 2 1 0 1 2-2 3
4. Коста-Рика 2 0 0 2 0-3 0

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:01, 23.06.2018.
Ўқилди: 5256 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [8548]

Аргентина терма жамоасининг ЖЧ-2026 плей-офф босқичидаги рақиби маълум бўлди [4487]

ЖЧ-2026. Миср терма жамоаси 1/16 финал босқичидаги рақибини билиб олди [4308]

ЖЧ-2026. Норвегия 1/16 финалида кимга қарши ўйнаши маълум бўлди [4304]

Германия терма жамоаси жаҳон чемпионати 1/16 плей-офф босқичидаги рақибини билиб олди [3582]

ЖЧ-2026. Франция терма жамоаси 1/16 финалидаги рақибини билиб олди [3292]

«Барселона»нинг 18 ёшли юлдузи Англиянинг топ-клублари қизиқишига жавоб қайтарди [3079]

«МЮ» «Реал» ярим ҳимоячисини энг кўп маош олувчи футболчига айлантиришга тайёр [2216]

«МЮ» Онана ўрнига уч нафар дарвозабондан бирини танлайди [2214]

Тареми: «Турнир – шунчаки ҳалокат. Инфантино барча муаммоларни ҳал қилишини айтганди, аммо ФИФА ҳеч нарса қилмади» [2183]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик