Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Павел Пуришкин "Динамо" аъзосига айланди

Баҳо:
+ | -

18 июнь санасидан эътиборан Ўзбекистон чемпионатида расман трансферлар ойнаси очилди. Жамоалар ўз сафини янги ўйинчилар билан тўлдиришни бошлашди.

Янги ўйинчиларни жалб этишда фаоллик кўрсатаётган Самарқанднинг "Динамо" жамоаси бугун яна бир футболчи билан шартнома имзолади. Мавсумни "Металлург"да бошлаган Павел Пуришкин "Динамо" аъзосига айланди. Томонлар 30 декабрга қадар шартнома имзолашди.

"Динамо" клуби бош менежери Илҳом Шарипов бу борада қуйидагича фикр билдирди:

- "Динамо" жамоаси олдига мавсум бошидан улкан мақсадлар қўйилган. Бироқ мавсумнинг биринчи қисмини кўнгилдагидек ўтказа олмадик. Шу сабабдан энди таркибни маҳоратли футболчилар билан тўлдириб олишга уриняпмиз. Павелни жуда яхши биламан. У яхши савиядаги футболчи, қолаверса мехнаткаш йигит. Умид қиламанки, у ўз голлари билан "Динамо"га наф келтиради, - деди Шарипов. 

Таъкидлаш жоизки, 29 ёшли Павел Пуришкин илгари "Шўртан", "Динамо", "Сўғдиёна", Қозоғистоннинг ЦСКА, "Каспий", Малайзиянинг УИТМ каби жамоалари сафида тўп сурган.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 14:54, 23.06.2018.
Ўқилди: 2829 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.