ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 2-турида Жанубий Корея ва Мексика терма жамлари ўртасидаги учрашувнинг биринчи бўлими тугади.
Мексикаликлар ҳужумчиси Карлос Веланинг 11-метрлик нуқтадан урган голи ўйинда ягона бўлб турибди.
Бу пенальти ЖЧ-2018 мусобақасидаги 14-си бўлди. Россияда ўтаётган мундиалнинг иккинчи тури якунланмасдан туриб белгиланган пенальтилар сони, ЖЧ-2018да белгиланган пенальтилар сонидан ортиб кетди. Бразилия ўтган бутун мундиал давомида 13 тагина пенальти белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, давом этаётган мундиалда тарихда илк марта VAR системаси қўлланилмоқда.