Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

ЖЧ—2018. Дания—Франция, Нигерия—Аргентина, Исландия—Хорватия. Бугунги ўйинлар анонси

Баҳо:
+ | -

Бугун, 26 июнь санасида футбол бўйича Россияда бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионатининг «C» ҳамда «D» гуруҳида 3-тур ўйинлари якунланади. Ҳар бир гуруҳда учрашувлар бир вақтда бошланди.

«C» гуруҳи сўнгги турида Дания Франция билан, Австралия эса Перу билан кураш олиб боради. Иккала беллашув ҳам 19:00 да бошланади.

Айни вақтда Франция 6 очко билан гуруҳда пешқадам. Данияда эса 4 очко мавжуд. Австралия эса 1 очко билан учинчи ўринда.

Перу эса очкосиз ва муддатидан аввал плей-офф йўлланмасидан умидини узган.

«D» гуруҳидан чиқиш учун бугун Нигерия Месси етакчилигидаги Аргентинага қарши майдонга тушади. Исландия эса плей-офф йўлланмасини 2-турдан кейиноқ ҳал этган Хорватия билан баҳс олиб боради. Иккала беллашув ҳам 23:00 да бошланади.

2-турдан кейин «D» гуруҳида Хорватия 6 очко жамғариб муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини тайин этган. Иккинчи ўрин учун бирданига 3 та жамоа курашади. Нигерияда 3 очко бўлса, Исландия ва Аргентинада 2-турдан кейин 1 очкодан мавжуд.

Маълумот учун агарда жамоалар очколари бир хил бўлиб қолса, унда регламент бўйича аввало тўплар нисбати, шунда ҳам тенглик бўлса, унда қайси жамоа кўпроқ гол урганига эътибор қаратилади. Бу борада ҳам тенг натижа қайд этилса, унда ўзаро ўйинлар инобатга олинади. Агарда шунда ҳам кўрсаткичлар тенг бўладиган бўлса, унда энг кам огоҳлантириш олган жамоа жадвалда юқори ўринга кўтарилади. Барча кўрсаткичлар тенг келадиган бўлса, унда ФИФА «кўр қуръа» орқали ғолибни аниқлаб беради.

Жаҳон Чемпионати

«C» гуруҳи, 3-тур беллашувлари

26 июнь, сешанба

Дания—Франция 19:00

Австралия—Перу 19:00

«D» гуруҳи, 3-тур беллашувлари

26 июнь, сешанба

Нигерия—Аргентина 23:00

Исландия—Хорватия 23:00

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 12:05, 26.06.2018.
Ўқилди: 6366 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.