Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

МОФА томонидан Тошкентда “CAFA U-16 championship” мусобақаси ўтказилади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти ва Марказий Осиё футбол ассоциацияси Президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан жорий йилнинг 3-10 июль кунлари пойтаҳтимиз тарихда биринчи марта минтақа чемпионатига мезбонлик қилади.

16 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон ва Қирғизистон терма жамоалари Тошкентдаги "Миллий" стадионида ташкил этилаётган “CAFA U-16 championship” мусобақасида куч синашишади. Мусобақа давомида Марказий Осиёдаги камида "В" тоифага эга мураббийлар учун ўқув курслари ташкил этилади. Бу ўқув курсларида Марказий Осиё футбол ассоциациясига аъзо мамлакатларнинг 2 нафардан вакили ҳамда ўзбекистонлик вакиллар иштирок этишади. Ўқув курсларини ОФК инструктори Ислом Аҳмедов ва ОФК техник қўмитаси аъзоси Шовкат Имамовлар олиб боришади.

"Марказий Осиё мураббийлари учун бу каби ўқув курслари Ўзбекистонда биринчи марта ташкил қилинмоқда. Бундан мақсад, нафақат Ўзбекистонда, балки минтақада футболнинг ривожланишига ҳисса қўшиш, мураббийлар малакасини ошириш, футбол ривожини янги босқичга олиб чиқишдан иборат. Ишончим комилки, бу каби саъй-ҳаракатлар албатта ўз самарасини беради", - дейди Марказий Осиё футбол ассоциацияси Президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов.

Манба: The-uff.com
Киритилди: 17:12, 27.06.2018.
Ўқилди: 2622 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик