Хабарингиз бор, бугун Россияда давом этаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати 1/8 босчиқи доирасида Бельгия — Япония терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.
Бу мазкур терма жамоалар ўртасидаги ўзаро олтинчи учрашув ҳисобланади. Бунгача Бельгия ва Япония беш марта бир-бирига қарши майдонга чиққан.
Жумладан, 1999 йил 3 июнда Кирин кубоги мусобақасида Япония — Бельгия билан дуранг (0:0) ўйнаган.
2002 йилги жаҳон чемпионати доирасидаги баҳсда ҳам ушбу жамоалар ўртасида баҳсда ғолиб номи аниқланмаган — 2:2.
2009 йилги Кирин кубоги доирасидаги ўйинда эса Япония Бельгияни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.
Шунингдек, мазкур терма жамоалар ўртасида иккита ўртоқлик учрашув ўтказилган. 2013 йилда ташкил этилган баҳсда Бельгия майдонида Япония 2:3 ҳисобида ғалабага эришган.
2017 йилдаги эса Бельгия ўз майдонида Японияни 1:0 ҳисобида енгган.
Статистикага эътибор қаратсак ўзаро ўйинларда Японияда яхшироқ кўрсаткич — иккита ғалаба. Аммо бу сафар экспертлар, мутахассислар, ва ҳатто мухлислар ҳам Бельгиянинг имкониятини юқори баҳолашмоқда. Чунки Тибо Куртуа, Эдин Азар, Ромело Лукаку, Кевин де Брюйне, Мусса Дембеле каби юлдузлари бўлган Бельгиянинг бу босқичдан ўтишига ҳеч ким шубҳа қилмаяпти.
Аммо “Майдон текис, тўп юмалоқ”, деганларидек Япония терма жамоасини ҳам осонликча таслим бўлмайди. Қолаверса, жаҳон чемпионатида юқори натижалар учун курашаётган қитъамизнинг ягона вакили Бельгия билан беллашиш, Бельгияни мағлубиятга учратиш борасида яхшигина тажриба тўплаган.
Бельгия — Япония ўйини бугун Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.