Хорватия терма жамоаси мураббийи Ивица Олич ЖЧ-2018 финалида Франциядан учралган мағлубиятдан сўнг (3:4) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Французлар 2 та зарба беришди ва иккита гол уришди. Пенальти билан боғлиқ вазиятни бир неча марта кўрдим ва финалда ўундай пенальти қўйганларига ишонолмадим. Нима учун, тушунмайман.
Футболчи сакради ва унинг қўли таббий ҳолатда эмасди. Бу финал учун ёмон хато. Ҳакам видеоткрорни кузатган вазиятни кўрдим. У "Бор? Йўқ? Бор? Йўқ" деб ўйлади ва 10 марта кўриб, "Окей, Францияч катта, майли, пенальти бўлақолсин" деб ўйлади шекилли. БУ ҳал қилувчи вазият бўлди", - дейди Олич.
Эслатиб ўтамиз, финал учрашувини аргентиналик Нестор Питана бошқарди.