Кеча “CAFA U-15 championship” мусобақасининг тўртинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди. Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ушбу турда Эронга қарши баҳс олиб борди. Учрашув форсларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунига етди.
Тожикистон U-15 терма жамоаси эса 4-турда Қирғизистонни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Афғонистон U-15 - Туркманистон U-15 учрашувида эса 3:0 ҳисоби қайд этилди.
4та ўйинда 4та ғалабага эришган Эрон U-15 мусобақа жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси эса иккинчи поғонада бормоқда.
Энди 30 июль куни сўнгги турда Ўзбекистон терма жамоаси Афғонистонга қарши баҳс олиб борса, Тожикистон Эрон билан, Туркманистон эса Қирғизистон билан куч синашади.
“CAFA U-15 championship”.
Эрон U-15 - Ўзбекистон U-15 1:0
Гол: Я.Рустамий (33)
Эрон U-15: С.Ҳусайнфард, М.Муҳамадий, Я.Жафаричашмий, М.Салахикожур, С.Нодирий, А.Афхамхожабадий, А.Каримий, Я,Рустамий, М.Нафарий, А.Саадий Пуур, А.Иброҳимзода
Ўзбекистон U-15: Вазген Погосян, Азизжон Тошкенбоев, Кирил Тодоров, Мурод Хўжамбердиев, Сардор Хожибоев, Шаҳзод Акромов, Самандар Жўрабеков, Абдуқодир Ҳусанов, Муҳаммадбобур Мўйдинов, Жасур Убайдуллаев, Нодирбек Абдураззоқов,
Zo'r TV 13 октябрь куни Чемпионлар лигасининг икки учрашувини жонли эфирда намойиш этади [6990]
Роналдунинг севгилиси Мессининг оиласига учта сўз билан мурожаат қилди [6071]
Диаш Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўрни ҳақида фикр билдирди [3603]
"Реал"да Бернарду Силва билан боғлиқ муаммо юзага келди [3477]
Роналду «Нефтчи»га қарши ўйиндаги ғалабага муносабат билдирди [3139]
«Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогар номи маълум бўлди [2735]
Элит ОЧЛ. «Ан-Наср» - «Нефтчи» - 3:1 (видеошарҳ) [2708]
Месси футболнинг 10 нафар ёш истеъдодини танлади [2392]













