Замонавий футболда клуб ҳомийларининг логотипи ўйинчилар либосида акс этишига кўникиб қолганмиз. Улар орасида дунёга донғи кетган компаниялардан тортиб, хайрия ташкилотларининг номи ҳам бўлган.
Football.ua миллионлар ўйинида кузатилган ғайриоддий ҳомийлар ҳақида сўз юритади.
MOGWAI (Авлиё Рох мактаби жамоаси)
Шотландиянинг рок-гуруҳи 1997 йили «Ёш жамоа» номли альбомини чиқариб, шуҳрат қозонганди. Бу йигитлар 20 йилдан сўнг футбол мактаби жамоасига ҳомийлик қилишларини хаёлларига ҳам келтирмаган бўлсалар керак. Ушбу жамоада заиф эшитувчилар тўп суришади.
ANGRY BIRDS («Эвертон»)
Ростини айтинг, АПЛ жамоаларидан бирининг машҳур компьютер ва смартфон ўйини билан ҳамкорлик ўрнатиши ҳақида хабар юзингизга табассум югуртирмаганми?
FLAMINGO LAND («Халл Сити»)
«Халл Сити» футболчиларининг либосида Flamingo Land ҳайвонот боғининг логотипи акс этганди. Дарвоқе, кўплаб жониворлар яшайдиган муассасанинг номи бироз ғалати туюлиши аниқ.
«Йўлбарслар» ишқибозлари эса бу ҳомийни оддий қабул қилишди, чунки жамоа раҳбари ким эканлигини яхши билишарди. Боз устига, жамоанинг асосий либоси ранги пушти бўлмагани, футболчиларнинг эса бир оёқда тўп сурмаслиги ҳам уларни қувонтирди.
BURGER KING («Хетафе»)
Бу ерда ҳомийдан кўра, рекламани либосга жойлаштириш ҳолати қизиқроқ. «Бургер Кинг»нинг ўз рамзи бор - компания логотипи муҳрланган қалпоқ кийган соқолли одам - унинг сурати футболканинг ички қисмига жойланган.
Шу тариқа футболчи гол ургач, уни нишонлаш чоғида либосини кўтарса, барчага логотип яққол кўринади. «Хетафе» ушбу ҳомий билан ҳамкорлик қилган мавсумда 58та гол уриб, чемпионатда 6-ўринни эгаллаганди.
AZERBAIJAN («Атлетико» Мадрид, «Шеффилд Уэнсдей»)
InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.