Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўзбек футболида амалга оширилаётган ислоҳотлар, чора-тадбирлар ҳамда янги лойиҳалар ҳақида тезкор, аниқ ва батафсил маълумотларни футбол мухлисларига ўз вақтида етказиб боришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Шу мақсадда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий сайти янги www.ufa.uz доменга кўчирилиб, сайт янги қиёфага эга бўлди. Бугунги кунда ушбу сайт орқали мухлислар ўзбек футболида рўй бераётган янгиликларни бир йўла икки тилда - ўзбек ва рус тилларида ўқиб боришлари мумкин.
Сўнгги йилларда смартфонларга ўрнатилган мобил иловалар орқали маълумот олиш энг тезкор ва қулай усуллардан бирига айланганини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Android воситалари учун содда ва қулай интерфейсга эга мобил илова дастурини ишга туширди.
Ушбу мобил иловани юклаб олган ҳолда Сиз ўзбек футболида рўй бераётган сўнгги ва аниқ янгиликлардан ўзбек ва рус тилларида хабардор бўлишингиз, терма жамоаларимизга чақиралаётган футболчилар ва улар қайд этаётган натижалар, ўртоқлик ўйинлари ва бошқа қизиқарли мавзулар ҳақида батафсил маълумот олиб боришингиз мумкин.
Айни пайтда дастур тест режимда ишламоқда. Мобил илова борасида таклиф, фикр ва мулоҳазаларингизни info@ufa.uz электорн почтасига юборишингиз мумкин.
Тез орада Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайтининг мобил иловаси iOS воситалари учун ишга ҳам туширилади.
Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [4181]
Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [3375]
«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [3057]
Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2715]
«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1752]
«Барселона» Ферран Торрес борасида режаларини ўзгартирди [1701]
Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1681]
Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1662]
Германия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибни эълон қилди [1608]
Энрике Рикельме Клопп ва Холанд ёрдамида «Реал» президентига айланмоқчи [1585]













