"Локомотив"нинг собиқ ҳимоячиси Виталий Денисов "Крилья Советов"даги биринчи машғулотидан сўнг янги жамоаси ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси самараликлар сафида мавсум-2018/19 охиригача ижарада ўйнайди.
"Тонгда етиб келдим, биринчи машғулотни ўтказдим. Ярим тунгача ухлаганим йўқ. Муҳитни яхши англаганим йўқ, турбулентлик ҳолатидаман. Жамоага қўшилиб кетишим, йигитлар билан танишишим керак. Умид қиламанки, мослашув араёним тез ўтиб кетади. Жамоа юқори натижаларга ришишида бор кучимни сарфлашга ҳаракат қиламан", - дейди Денисов.
"Крилья Советов" 27 август куни ППЛ 5-тури доирасида "Енисей"га қарши ўйнайди.