Италиянинг “Сампдория” клуби “Реал” сардорининг устидан кулди.
“Реал” ҳимоячиси Серхио Рамос ўзининг инстаграмдаги саҳифасида Чарли Харпер усулида кийинган расмини жойлаб тагига “Икки яримта одам”, - деб изоҳ қолдирди.
Италиянинг “Сампдория” клуби эса бунга жавоб қолдирди.
“Трансфер ойнаси ёпилганига ишончингиз комилми? Қаранглар, Рамос бизнинг либосимизга қандай ярашиб турибди”, - дея жавоб қайтарди.