Англия чемпионати 2-турида “Ливерпуль” “Брайтон”ни мағлуб этди. Учрашув майдон эгаларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Учрашувдаги ягона голни Муҳаммад Салоҳ киритди.
Opta нашрининг хабарига кўра, Салохнинг навбатдаги голи “Энфилд”даги 29-учрашувда киритилган 29-гол бўлди. Эслатиб ўтамиз, Салоҳ ўтган мавсумдан буён “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилмоқда.