Мадриднинг “Реал” клуби янги бош мураббийи Хулен Лопетегининг ҳаракатлари жамоада ички низо келтириб чиқарди. Кийиниш ҳонасида клуб футболчилари иккига ажраб олишган. Бу ҳақда Football Espana хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, “қироллик клуби”нинг айрим футболчилари Лопетеги услубидан норози.
Манбага кўра, жамоа сардори Серхио Рамос, Иско, Марко Асенсио, Начо Фернандес ва Лукас Васкес Лопетегини қўллаб қувватлаяпти. Яна бир томонда клуб юлдузлари Марсело, Лука Модрич, Тони Кроос ва Рафаэль Варан бош мураббий услубидан норози.Ҳозирча “Реал” расмийлари бу маълумот ҳақида изоҳ беришни исташмади.