"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛ доирасида "Тоттенҳэм"дан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг (0:3) фикрларини билдирди
"Ўтган йили бу ерда "Севилья"га мағлуб бўлгандик ва бизга ҳуштакбозлик қилган эдилар. Чунки бунга лойиқ эдик, чунки яхши ўйнамаган эдик, хавфли кўринмаган эдик ва "Севилья" ғалабага муносиб эди.
Бугун 0:3 ҳисоби билан майдонни тарк этдик, трибуналар бизни олқишладилар. Чунки шунга муносиб эдик. Шунинг учун сиз урининг, урининг ва яна урининг. Уринишда давом этинг.
Ҳисоб қандайлигини биласизми? 3:0. Биласизми, бу нима дегани. Ҳисоб 3:0. 3 - бу менинг премьер-лигада эришган совринларимдир. Мен премьер-лигада қолган барча 19 мураббийнинг биргаликда эришган совринларидан кўпроқ совринни ютганман. Менда - 3 та, уларда - 2. Ҳурмат қилинг", - дейди Моуриньо.