"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ўз қиёфасини ўзгартиришга қарор қилди.
Аргентиналик футболчи жамоанинг бугунги машғулотига соқолини олган ҳолда ташриф буюрди. Месси 2 йилдан ортиқроқ вақт давомида соқол қўйиб юрганди.
Эслатиб ўтамиз, Испания Ла лигасининг 5-тури доирасида "Барселона" ўз майдонида "Жирона"ни қабул қилади.