Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Ғофур Раҳимов AIBA президенти лавозимига номзод бўлди

Баҳо:
+ | -

Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти вазифасини бажарувчи Ғофур Раҳимов ва ташкилотнинг вице-президенти Серик Конакбаев AIBA президентлиги лавозимига номзод этиб кўрсатилди. Бу ҳақда Россия Бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлов ТАСС’га хабар берди.

AIBA президенти лавозимига номзодлар илгари суриш 23 сентябрь куни ниҳоясига етди. Ташкилот раҳбари сайлови ўтказиладиган AIBA конгресси 2-3 ноябрь кунлари Москвада бўлиб ўтади.

«Ғофур Раҳимов ва Серик Конакбаевлар номзоди илгари сурилди», - деди Кремлев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ AIBA раҳбари вазифасини вақтинчалик бажарувчи Ғофур Раҳимов ва Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) ўртасида зиддият келиб чиққанди.

ХОҚ Америка санкциялари остида бўлган ўзбекистонлик амалдорга номзодини бекор қилишни тавсия қилди, акс ҳолда Олимпия дастуридан бокс чиқариб юборилиши мумкинлиги билдирилди. Лекин Ғофур Раҳимов босимга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида маълум қилди.

Россия бокс федерацияси Ғофур Раҳимовни қўллаб-қувватлади, ташкилот бош котиби Умар Кремлев эса «бундай президент билан боксда шубҳасиз келажак борлиги» ҳақида айтиб ўтди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 10:15, 26.09.2018.
Ўқилди: 3144 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.