Кириш Регистрация

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. Самарқанд нуфузли мусобақаларга тайёргарлик кўрмоқда

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

20-25 октябрь кунлари Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича катталар ўртасида Осиё кубоги, 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Осиё чемпионати, шунингдек, параканоэ бўйича китъа чемпионати бўлиб ўтади.

Айни пайтда Самарқанддаги махсус эшкак эшиш мажмуасида ушбу мусобақаларни ташкил этиш учун қизғин тайёргарлик ишлари кўрилмоқда. Мазкур спорт комплекси эшкак эшиш бўйича халқаро мусобақалар ўтказиш бўйича талаб ва меъёрларга тўлиқ жавоб беради.

Шунга қарамай, Осиёнинг 15 мамлакатидан ташриф буюрадиган терма жамоа вакилларини муносиб кутиб олиш, мусобақалар вақтида уларга барча қулайликларни яратиш бўйича кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу мусобақаларда 127 нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этади. Жумладан, миллий терма жамоадан 50 нафар, ёшлар терма жамоасидан 65 нафар ва параканоэ жамоасидан 12 нафар спортчи беллашувларда қатнашади.

Халқаро спорт мусобақаларини дастлаб параканоэчилар бошлаб берадилар. Улар чемпионат доирасида 200 метр масофага куч синашадилар. Катталар ўртасидаги баҳсларда эса спортчилар 200-500-1000 метр масофаларга беллашадилар. Унда эркак спортчилар К-1, К-2, К-4, С-1, С-2, С-4 қайиқларида куч синашадилар.

Аёллар ўртасида эса 200 ва 500 метр масофаларга юқорида санаб ўтилган қайиқларда баҳслар ташкил қилинади. 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги беллашувларда 200-500-1000 метр масофаларга К-1, К-2, К-4, С-1, С-2, С-4 қайиқларида муросасиз курашлар бўлиб ўтади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 12:36, 08.10.2018.
Ўқилди: 1724 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6219]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [4854]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4519]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3908]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3709]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3574]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3165]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2787]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2651]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.