Кириш Регистрация

Тошкентда ФИФА ва ОФКнинг тиббиёт мавзусидаги семинари бўлиб ўтади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ФИФА ва ОФК раҳбарияти билан учрашув чоғида юртимиздаги футбол клублари шифокорларининг малакасини ошириш мақсадида, Тошкентда тиббиёт мавзусида турли семинарлар ташкил этиш бўйича келишувга эришган эди. Ана шу келишувга кўра  жорий йилнинг 9-12 октябрь кунлари пойтахтимизда ФИФА ва ОФКнинг тиббиёт мавзусидаги семинари бўлиб ўтади.

Семинарни ўтказишдан асосий мақсад юртимиздаги футбол клубларида фаолият олиб бораётган шифокорларнинг малакасини ошириш, уларнинг профессионал даражаларини юксалтиришдан иборат. Маълумки, Суперлига формати ўзгарганидан кейин футбол клублари тиғиз тақвим остида тўп сурмоқда. Футболчилар қисқа вақт ичида кўп ўйин ўтказишга мажбур бўлишяпти. Бу ҳолатга футболчилар организмини тайёрлаш, катта юкламалардан кейин уларнинг тикланиш жараёнини тезлаштириш учун зарур бўладиган чоралар ҳақида ФИФА ҳамда ОФКдан ташриф буюрган мутахассислар томонидан қатнашчиларга маълумотлар берилади.

Бундан ташқари, семинарда  футболда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда антидопинг мавзусида назарий билимлар берилиб, амалий машғулотлар ҳам ўтказилади.

Мазкур тадбирда Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA)га аъзо давлатлар яъни, Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Эрон ҳамда Ўзбекистоннинг футбол клубларидан вакиллар иштирок этадилар. Семинар “Миллий” стадионнинг анжуманлар залида ташкиллаштирилади.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 14:52, 08.10.2018.
Ўқилди: 1761 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6219]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [4854]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4519]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3908]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3709]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3574]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3165]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2787]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2651]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.