Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Аргентинадан эксклюзив. Кумуш медаль соҳиби Муҳаммадқодир ва унинг устози муваффақиятдан сўнг қандай фикрда?

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабар бериб ўтганимиздек, ўсмирлар Олимпия ўйинларида оғир атлетикачимиз Муҳаммадқодир Тоштемиров кумуш медали соҳибига айланди. Биз ушбу муваффақиятдан сўнг спортчимизнинг фикрлари билан қизиқдик.

«Ўсмирлар Олимпиадасига жиддий тайёргарлик кўргандик. Баҳсларда Арманистон ва Мисрдан ташриф буюрган рақибларим кучли ҳисобланардилар. Бир килограмм фарқ билан мағлуб бўлганим бироз аламли бўлди.

Аммо, Олимпия ўйинларининг кумуш медалига эга чиққанимдан жуда хурсандман. Ўйлайманки, иштирокимдан мураббийларимнинг ҳам кўнгли тўлди. Олдинда кўплаб мусобақалар бор. Мен ўз устимда ишлаб, янада маҳоратимни тоблашим керак.

Ўсмирлар Олимпиадасининг кумуш медалини қўлга киритиш орқали, мен орзуларимдан бирини амалга ошира олдим. Қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтаман», – деди спортчи.

Ўз навбатида спортчининг мураббийи Жўрабек Зоиров ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига йил давомида тайёргарлик кўрдик. Муҳамаммадқодир мусобақада -77кг вазн тоифасида иштирок этди ва бу ерда кучли рақиблар етарлича эди. Масалан, арманистонлик полвон Европа чемпиони ҳисобланади.

Шунингдек, мисрлик спортчи ҳам ёмон натижа кўрсатгани йўқ. Биз рақибга бир килограмм фарқ билан мағлуб бўлдик ва якунда кумуш медаль билан кифояландик. Ўйлайманки, бу орқали биз терма жамоа учун муносиб номзодлар тайёрлаётганимизни кўрсата олдик.

Шуни алоҳида қайд этишим лозимки, ўсмирларимиз орасида Токио 2020 Олимпиадасида иштирок эта оладиган спортчиларимиз ҳам бор.

Муҳаммадқодир мусобақада силтаб кўтаришда 168 кг. натижа кўрсатиб, ўзининг шаҳсий рекордини янгилай олди. Бунгача унинг бу борадаги рекорди 167 кг. эди. Ушбу натижа билан у Осиё чемпионлигини қўлга киритганди.

Энди Тоштемировни -81кг вазн тоифасига ўтишини режалаштиряпмиз. Навбатдаги мусобақаларга жиддий тайёрланиб, камчиликларни бартараф этамиз», – деди мураббий.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:10, 12.10.2018.
Ўқилди: 2514 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7167]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2840]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1888]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1754]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1686]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1586]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1566]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1529]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1523]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1468]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик