«Барселона» клуби мавсум сўнгида «ПСЖ» ярим ҳимоячиси Адриен Рабьони қўлга киритишни мўлжалламоқда. Июнь ойига келиб франциялик футболчи эркин агентга айланади.
«ПСЖ» эса, ўз навбатида, Рабьога юқори маош таклиф қилиб, футболчи билан шартномани узайтиришга ҳаракат қилмоқда, аммо Адриен "кўклар"нинг 3та таклифига рад жавобини берди.
Рабьонинг ўзи ҳам фаолиятини Каталонияда давом эттиришга қарши эмас.