Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария 4-3 Реал Мадрид
15/04 23:59 Арсенал 0-0 Спортинг
17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

Шоҳида Аҳмедова: «Олтинга умид қилгандим, бироз омад етишмади»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Аргентинада давом этаётган ўсмирлар Олимпия ўйинларида аёллар кураши бўйича юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шоҳида Аҳмедова кумуш медални қўлга киритди. «Кичик Олимпиада»да Ўзбекистон тарихида аёллар кураши бўйича дастлабки медални қўлга киритган Шоҳида муваффақиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Албатта олтин медалга тайёргарлик кўргандим. Қозоғистон, Венесуэла, АҚШ, Белорусь вакилаларини мағлубиятга учратдим. Финалда эса швециялик рақибга имкониятни бой бериб қўйдим. Қўлдан келганича ҳаракат қилдим.

Бироз омад етишмади. Аммо, мана шундай савиядаги мусобақада кумуш медалга эга чиққанимдан жуда хурсандман. Олдинда янгидан-янги мусобақалар кутиб турибди. Келажакда бунданда яхши ҳаракат қилиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олмоқчиман. Мени қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдираман», – деди спортчи.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 19:50, 14.10.2018.
Ўқилди: 2655 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик