Кириш Регистрация

Долера Давронова: «Ўсмирлар Олимпиадаси совриндори бўла олганимдан хурсандман»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Аргентинадаги ўсмирлар Олимпия ўйинларининг оғир атлетика баҳсларида бронза медалини қўлга киритган ҳамюртимиз Долера Давронова муваффақиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«2018 йил мен учун муваффақиятли бўлди. Осиё чемпионатида ғолиб бўлдим ва ўсмирлар Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритдим. Бироз ҳаяжон бўлди. Юқори савияда иштирок этмоқчи эдим. Аммо, спортда барча нарса бўлади.

Мана шундай мусобақада совриндор бўлиб, шоҳсупага кўтарила олганимдан жуда хурсандман. Рақибларим кучли эди. Биринчи ўринни қўлга киритган таиландлик рақибам йил давомида умуман мусобақаларда иштирок этмади ва фақат Олимпия ўйинларига тайёрланди. Иккинчи ўринни қўлга киритган туркиялик спортчига эса 1 кг фарқ билан мағлуб бўлдим.

Фурсатдан фойдаланиб биринчи мураббийим Маҳмуд Тоғаевга, шунингдек Баҳром Мендибоевга, ота-онамга миннатдорчилик билдираман. Келажакда юртимиз байроғини бунданда баландларга кўтаришга ҳаракат қиламан», – деди Давронова.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 19:55, 14.10.2018.
Ўқилди: 4527 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [11637]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [5993]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [4656]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [4268]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [4026]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [3214]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [3115]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2197]

"Барселона"нинг мағлубияти жанжалга айланди. Тафсилотлар [2140]

Sport ва Futbol телеканалларида 14-февраль куни 2 та футбол, футзал ва шахмат турниридан трансляциялар бор [2135]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.