Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон - Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт - Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

Хоч, попукли жияк, чарм труса ёки Футбол формаларининг шедевр дизайни

Баҳо:
+ | -

«Мюнхен 1860» клуби учун тайёрланган захира формаси дизайни энг ғалати ва ўз вақтида кўпчиликни енгил «шок» ҳолатига туширган футбол экипировкаларини эслашга ундади, чоғи...

* «Мюнхен 1860» раҳбарияти Бавария ўлкасидаги энг асосий байрамлардан бири - Октоберфест шарафига клуб учун тайёрланган формаларнинг 4-тўпламини тақдим этди ва у дарҳол футбол экипировкалари орасида «хит» бўлди. Жамоа ўз майдони ва меҳмондаги ўйинларда «стандарт» тусли футболкалардан фойдаланади. Улар кўк, тўқ кўк ва яшил рангда. Энди шу тўпламларга оқ-кўк катакчали «кўйлак» ҳам қўшилди. Диққатни тортадиган томони, буниси баварияликлар учун анъанавий чарм шорти-труси билан тўлдирилган. Футболга унча хос бўлмаган форма, аммо Октоберфест каби байрамларга жуда мос.

* 1978 йил. Шимолий Америка соккер лигасида иштирок этувчи «Колорадо Карибус» футболкалари маҳаллий ковбойлар кийимига хос тарзда попукли жияк билан безатилганди. Дизайнерлар икки аср олдин Колорадо штати ҳудудидан қўним топган ҳиндулар шарафига тайёрланган формага пат ёки кенг шляпани ҳам қўшишган. Жамоа мавсум доирасидаги 30та ўйиндан 22тасини айни шу антиқа либосда ўтказган.

* Мавсум-1992|1993. «Фиорентина» сафар ўйинларида кўкрак қисми ва енги қора-бинафшаранг нақшлар билан «тўлдирилган» оқ футболкада майдонга тушган. Ҳаммаси яхши, аммо қора чизиқлар кесишмасидан ...свастика (хоч) юзага келган. Декабрь ойига қадар бунга ҳеч ким эътибор қаратмаган, кейин эса жанжал чиққан ва флоренцияликлар формадан воз кечиб қўя қолишган. Айтганча, «Фио»нинг ўша футболкаси ҳозирда коллекционерлар учун ажойиб топилма саналади.

* Испаниянинг «Паленсия» клуби формаси бир қарашдаёқ барчани ҳайратга солганди. Сабаби - футболка ва трусада инсон танасининг терисиз тасвири акс эттирилганди. Дейлик, мушак пайлари аниқ кўрсатилганди. Нима дердик, тиббиёт вакиллари учун жуда фойдали тасвир.

* Испаниянинг яна бир клуби - «Культурал Леонес» ўз футболчиларини оқ кўйлак ва капалак-бўйинбоғ билан «ясантирди». Эҳтимол, рақиблар буни кўриб, нотўғри ўйлагандирлар: «Бугун қайсидир ресторан терма жамоасига қарши ўйнар эканмиз-да». Умуман, бундай формада бемалол расмий тадбирларга ҳам бориш мумкин.

* Испанларга қойил қолиш керак - улар экипировка масаласига доимо ижодий томондан ёндашишган. 1997 йили Бильбаода Гуггенхайм замонавий санъат музейи очилиши муносабати билан дизайнер Дарио Урсай маҳаллий «Атлетик» клубига махсус либос тайёрлади. У дизайн ғоясини музей экспонатларидан олганди. Айниқса, қон томчиси тасвири барчани ҳайратга солди. Тўғри, Баскония жамоаси рақиблари мухлислари буни ўзгача талқин этишди: «Тўкилган кетчуп доғи...».

* 2004 йил. Навбат Мадрид «Атлетико»сига. Жамоа раҳбарияти формада ...ўргимчак ва унинг тўрини акс эттириб, антиқа либослар коллекциясини бойитди. Тўғри, «матрасчилар» футболкасида ҳеч қандай рамзий маъно йўқ эди. «Атлетико» шунчаки, экранларга чиқиш арафасида турган «Ўргимчак одам» фильмининг иккинчи қисмини реклама қилганди - соф бизнес.

* Мавсум-2009|2010. «Хетафе» муайян маблағ эвазига Burger King фастфуд тармоғининг Испания бозорига киришига ҳисса қўшди. Аслида жамоа учун тайёрлаб берилган формада ноодатий ҳеч нарса йўқ эди, фақат битта ҳолат... Хуллас, клуб футболчилари шартга мувофиқ, ҳар бир голни нишонлашда формани кўтариб, бошларига «қалпоқ» қилишарди. Нега? Чунки унинг ички томонида ўша қирол Бургер сурати акс эттирилганди.

* Шедевр либосларга Англия клублари ҳаётидан ҳам мисоллар келтириш мумкин. Дейлик, «Челси»нинг 1995 йилги зарғалдоқ-кулранг футболкасини айтиш мумкин.

* «МЮ» эса 1996 йили кулранг тусга кирган. Тўғри, «қизил иблислар» унда  йил бўйи атиги 5 бора майдонга тушиб, бирор марта ғалаба қозонишмаган. Манкунианлар хусусан, «Саутгемптон»га қарши кечган учрашувнинг биринчи бўлимидаёқ 3та жавобсиз гол қўйиб юборишади ва якунда ҳисобни 1:3га айлантиришни уддалашади, холос. Натижада сэр Алекс Фергюсон омадсизликни кулранг формага боғлайди (футболчилар бир-бирларини кўриш ва аниқ тўп узатишда қийналишган экан). Шу тариқа «МЮ» бу футболкадан мутлақо воз кечади.

* 2009 йил. «Ньюкасл» Чемпионшип ўйинларида одатий оқ-қора тусли йўл-йўл либоси эмас, сариқ формадан фойдаланди. Клуб раҳбарияти буни мухлислар кайфиятини кўтаришга уриниш сифатида изоҳлаганди. Кайфият кўтарилди ҳам: рақиб жамоа тарафкашлари «Ньюкасл» лақабини ўзгартиришди. Яъни улар «қарғалар» ўрнига «бананлар» терминини ишлата бошлашди.

* «Шеффилд Уэнсдей»нинг 1984 йилги экипировкасини таърифлашга тил ожиз: кулранг футболка ва ёрқин атласнамо труса. Хуллас, ранглар ўртасида мутлақо мувофиқлик йўқлигидан футболка бир қарашда, аёллар ички кийими, бошқа тарафдан, пижамага ўхшаб қолганди...

* «Хаддерсфилд»нинг 1991-1993-йиллар оралиғидаги футболкаси гўёки, турли рангли матолар қийқимидан тикилгандек таассурот уйғотганди. Ўша вақт телешарҳловчилардан бири шундай деганди: «Жамоа футболчилари майдонга тушишдан аввал ўз либослари билан бўёқ ишлаб чиқарувчи корхона полини ювишган, шекилли...».

* 1997 йил. «Бохум» футболкаси ноодатий дизайни билан яққол кўзга ташланганди. Эътиборлиси, форма лойиҳаси турли кишилар томонидан ишлаб чиқилган. Аниқроқ айтганда, ижодкорлар футболкани икки қисмга бўлиб тайёрлашган ва якунда у яхлит ҳолатга келтирилган. Ажо-йиб ёндашув.

* Аргентинанинг «Росарио Сентраль» клубидан топишмоқ... Очиғи, мўйловли жанобнинг тўрт бармоғи билан имо-ишораси нимани англатишини ҳеч ким тушунмаган бўлса керак...

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:55, 21.10.2018.
Ўқилди: 2721 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.