"Пахтакор" бош мураббийи бугунги дерби арафасида беллашув тўғрисида фикрларини айтиб ўтди.
- Биз чемпионатда курашни охиригача давом эттирамиз. Шу сабабли қолган ўйинларда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз.
Бизни ҳамиша қўллаб-қувватлаётган мухлисларимизга курашда давом этаётганимизни намойиш этишни хоҳлаймиз. Уларга қандай ўйнай олишимизни кўрсатиб беришимиз даркор.