Франция чемпионатининг 12-тури доирасида «ПСЖ» ўз уйида 2-ўринда бораётган «Лилль»ни қабул қилиб, навбатдаги 3 очкони қўлга киритди.
Меҳмонлар 70 дақиқа давомида парижликларга етарли қаршилик кўрсатишди. Ўйин тугашига 20 дақиқа қолганида Мбаппе ҳисобни очган бўлса, баҳс тугашига Неймар фарқни оширди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Пепе пенальтидан фарқни биттага қисқартирди.
Ушбу ғалабадан кейин "ПСЖ" ўз очколарини 36тага етказиб, "Лилль"дан 11 очкога илгарилаб кетди.
Франция чемпионати, 12-тур
ПСЖ – Лилль 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 70 Мбаппе, 2:0 – 84 Неймар, 2:1 – 90, пенальти Пепе.
ПСЖ – Буффон, Маркиньос (Нсоки, 90), Тиаго Силва, Керер, Менье, Ди Мария, Верратти (Рабьо, 90), Дракслер, Бернат (Диаби, 90), Мбаппе, Неймар.
Лилль – Меньян, Челик, Фонте, Сумаоро, Балло, Тиаго Мендес, Шека (Сумаре, 82), Пепе, Иконе (Луис Араужо, 76), Бамба, Рафаэл Леау (Руй Фонте, 53).
Огоҳлантиришлар: Балло (1), Бернат (19), Тиаго Мендес (46), Верратти (54), Челик (56).