Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Ёш қизча Салоҳга мурожаат қилди (фото)

Баҳо:
+ | -

Миср термасининг Африка кубоги саралашидан ўрин олган Тунисга қарши учрашуви пайти камералар мухлис қизалоқнинг Муҳаммад Салоҳга мурожаатини тасмага муҳрлади.

У ўзи тайёрлаган плакатга "Salah please score. I want to go home, I have homework" (“Салоҳ, илтимос, гол уринг. Уйга бориб, дарс қилишим керак) деб ёзганди.

“Ливерпуль” футболчиси фақатгина 90-дақиқада гол урди. Ўйиндан сўнг дарҳол “Твиттер”га кириб, мухлисасидан узр сўраган. “Уйга эртароқ кетишинг учун астойдил ҳаракат қилдим, сени сўнгги дақиқагача куттириб қўйганим учун узр сўрайман. Умид қиламанки, эртага ўқитувчинг вазиятни тўғри тушунади”, - деб ёзган ҳужумчи.

Салоҳнинг голидан сўнг мисрликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Умуман, мазкур учрашувнинг аҳамияти юқори эмасди – Миср ва Тунис термалари октябрь ойидаёқ Африка кубоги финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиб улгуришганди. Ушбу мусобақа 2019 йилнинг ёзида Камерунда бўлиб ўтади. Унда 24 та жамоа қатнашади.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 12:05, 17.11.2018.
Ўқилди: 6237 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.