Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Халк: «Рафиқам Шанхайни яхши кўради»

Баҳо:
+ | -

«Шанхай СИПГ» клуби Хитой чемпионатида бош совринга эга чиқди. Шу муносабат билан «Матч ТВ» канали «Зенит»нинг собиқ ўйинчиси Халкдан интервью олди.

— «Шанхай СИПГ» клуби сафида Хитой чемпионлигига эришдингиз. Таассуротлар қандай?

— Албатта, ҳиссиётлар ўзгача. Жамоадошларим қандай хурсанд бўлганларини кўрганингизда эди. Улар қувончдан йиғлашди. Шунингдек, мен ҳам ўзимни енгил ҳис қилдим. Яна бир эътиборли томони, жамоанинг чемпион бўлишига сардор сифатида ўз ҳиссамни қўшдим.

— Чемпионликни жамоа қандай ниишонлади?

— Аввалига майдонда. Барчамиз оилаларимиз билан. Яқинларимиз ҳал қилувчи учрашувга ташриф буюришганди. Кейин майдонга тушиб келишди. Эртасига расмий тантанали байрам бўлиб ўтди. Бу маросимга ҳам яқинларимиз билан ташриф буюрдик. Унда клубнинг барча ходимлари иштирок этишди.

— Совринни қўлга киритиш осон кечмагандир?

— Жуда! Айниқса, руҳий тарафдан қийин. Бунга қадар «Гуанжоу Эвергранд» қаторасига етти марта Хитой чемпиони бўлганди. Лекин бу сафар уларга имкон бермадик.

— «Зенит»дан ҳам табрикларни қабул қилиб олдингизми?

— Ҳа! Клубнинг «Твиттер»даги саҳифасидаги қутловларни кўриш ёқимли бўлди. Яна бир бор раҳмат.

— Хитойда яшаш қандай бўляпти?

— Менга ва оиламга бу ер жуда ёқади. Боз устига, фарзандларимиз хавфсиз шароитларга эгалар. Рафиқам Шанхайни жуда яхши кўради. Шунингдек, ўзим ҳам бу ерга юз фоиз мослашиб олдим.

— Эндиликда сиз Португалия, Россия ва Хитой чемпионисиз. Яна қайси мамлакатда чемпион бўлишни истардингиз?

— Қаерда бўлсам ҳам, шунчаки ғалаба қозонишни яхши кўраман. Агар Хитойда қолсам, келаси йили ҳам жорий мавсумдаги муваффақиятни такрорлашни истайман. Мабодо бош­қа мамлакатда ўйнасам, албатта, ўша чемпионатнинг олтин медалларини қўлга киритишни хоҳлайман. Лекин тўғрисини айтсам, ҳеч бўлмаса бир йил Бразилияда ўйнаб, ўз юртимда чемпион бўлиш ниятим йўқ эмас. Ахир бразилияликман. Мен учун ўз ватанимда ғолиб чиқиш жуда муҳим.

— Хитой чемпионатини Россия ва Португалия биринчиликлари билан солиштирсангиз.

— Билсангиз, турли чемпионатлар ўртасидаги тафовутлар ҳақида гапиришни ёқтирмайман. Ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос қийинчиликлари, ютуқлари бор. Хитой чемпионати бош­қаларидан ёшлиги билан фарқ қилиши мумкин. Лекин йилдан-йилга ўсиш кузатилмоқда. Юқорида «Гуанжоу Эвергранд»нинг қаторасига етти йил чемпион бўлганини айтиб ўтдим. Бу йил ғолиблик учун тўртта клуб кураш олиб борди. Тўғри, якунда биз ва «Гуанжоу» қолди, холос...

— Келажак режалари қандай? Хитойда қоласизми?

— Клуб билан яна икки йиллик шартномам бор ва уни бир йилга узайтириш ҳуқуқига эгаман. Бу ердаги ҳолатимдан мамнунлигимни айтдим. Мен учун бу жуда муҳим. Шундай экан, шартномам шартларини бажаришда давом этаман.

— «Зенит»да ўйнаганингизда, Петербургнинг энг машҳур шахсларидан бири эдингиз. Шанхайда ҳам шундайми?

— Россияда машҳур инсон бўлиш ёқимли. «Зенит»нинг тарих яратишида ёрдам берганимдан хурсандман. Ҳозиргача оиламиз билан Петербург­ни ёқтирамиз. Юқорида айтганимдек, Хитойда футбол ёш спорт турларидан биридир. «Шанхай СИПГ» мухлислари мени яхши билишади. Ҳозирда кўчаларда ҳам таниб қолишган. Эътибор учун улардан миннатдорман. 

Манба: InterFutbol
Киритилди: 19:47, 21.11.2018.
Ўқилди: 2860 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.