Франциянинг ПСЖ клуби жамоа ярим ҳимоячиси Адриен Рабьони трансферга қўйишга розилигини билдирди.
Le Figaro’нинг берган маълумотларига қараганда, пойтахт клуби раҳбарияти унинг ўрнига “Эвертон” футболчиси Идрисс Гуйени олиб келмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Гуйе “Эвертон” сафида 2016 йилдан буён тўп суради. У 84 та ўйинда 4 та гол урган ва 3 та голга ассистентлик қилган. Футболчининг трансфер нархи таҳминан 20 миллион еврога баҳоланмоқда.