Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Кучли «бешлик»дан гапирамиз: Илк қувончу аламлар ҳафтаси...

Баҳо:
+ | -

Ноябрнинг охирги «уик-энд»и ҳам муросасиз ва қизиқарли баҳсларга бой бўлди. АПЛда амалдаги чемпион навбатдаги зафар эвазига етакчилик мавқеини мустаҳкамлаб олди. Яқин таъқибчиларнинг бири ҳам очколари сонини 3тага ошириб олди, аммо иккинчиси мавсумдаги илк мағлубиятини тан олди. Ла Лигада эса пешқадам яна ўзгарди, тур грандлар учун омадсиз келди. Бундеслига байроқдори ўз уйида аутсайдер билан жанговар дурангга эришди.

Англия. Саррининг дастлабки  маҒлубияти

Ҳисобот турида Лондонга ташриф буюрган «Манчестер Сити» «Вест Хэм» устидан йирик (4:0) ғалабага эришди. Меҳмонлар устунлигида ўтган учрашувда Гвардиола шогирдлари тезкор қарши ҳужум тактикасидан унумли фойдаландилар. Испаниялик Давид Сильва ҳисобни очиб, қаторасига 3-ўйинда ўз номини таблога ёздириб қўйди. Раҳим Стерлинг ва Лерой Саненинг голларида ҳам у фаоллиги билан кўмаклашди. Шу тариқа «Сити» 67 йилдан бери илк марта Лондондан қаторасига 6 марта ғолиб сифатида қайтган жамоага айланди. Бундай натижани 1950|1951 йиллар мавсумида «Портсмут» қайд этганди.

Ўз навбатида, «Ливерпуль» ҳам сафарда «Уотфорд»ни ишончли тарзда енгиб (3:0), пешқадамнинг олислаб кетишига йўл қўймади. Бироқ мезбонлардан 3 очкони тортиб олиш осон бўлмади - Салоҳ, Александер-Арнольд ва Фирминонинг голлари сўнгги 24 дақиқа ичида амалга оширилди.

Иккинчи таъқибчи - «Челси» эса «Тоттенхэм»га қарши Лондон дербисида мавсумдаги дастлабки мағлубиятини (1:3) тан олди. Бу «кўклар»нинг Маурицио Сарри давридаги илк омадсизлиги эди. Маурисио Почеттино жамоаси мазкур ғалабадан кейин «Челси» билан ўрин алмашиб олди.

Лондоннинг бошқа бир номдор жамоаси - «Арсенал» эса «Борнмут» сафаридан 3 очко билан қайтиб, етакчи квартетга яқинлашиб олди. «Тўпчилар»га муҳим ғалабани ҳадя этган Обамейянг голлари сонини 8тага етказиб, Агуэро билан тенглашиб олди.

Ўз уйида «Кристал Пэлас» қаршилигини синдира олмаган «МЮ» ва унинг мураббийини «Олд Траффорд»­даги 75000 мухлис кучли ҳуштакбозлик билан кузатиб қўйди. Охирги 48 йил ичида илк марта «Қизил иблислар» бу жамоа дарвозасига йўл топа олмадилар ва «Эвертон»­ни олдинга ўтказиб юбордилар.

Испания. Янги карвонбоши ва «Реал»нинг шармандалиги

13-тур «Барселона», айниқса, «Реал» учун чин маънода омадсиз келди. Тўғри, пешқадам ўзининг асосий таъқибчиларидан бўлмиш «Атлетико» билан Мадридда куч синашди ва захирадан туширилган Дембеленинг аниқ зарбаси эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди. Етакчининг очко йўқотишидан унумли фойдаланган «Севилья» «Вальядолид» дарвозасига урилган ягона гол эвазига 1-ўринга кўтарилиб олди.

Сантьяго Солари раҳбарлигида 2та ғалабага эришган «Реал» «Эйбар»га 3 очко умидида борганига шубҳа йўқ. Аммо барча ўйинчиларининг қиймати биргина Куртуанинг баҳосидан кам бўлган жамоанинг моҳир дарвозабонни 3 марта доғда қолдириши ҳеч кимнинг хаёлига келмаганди. Тўғри, ЕЧЛнинг амалдаги ғолиби фаолликни оширган бўлсада, ўз устунлигини голда ифодалай олмади. Ҳозир «Қироллик клуби» ва «Севилья» ўртасидаги фарқ атиги 6 очко, уни бартараф этиш мумкин. Бироқ энг асосийси, «Реал» шунга яраша ўйин кўрсата олмаяпти.

Италия. «Ювентус» узоҚлашмоҚда

Ортда қолаётган ҳар бир тур «А» серия етакчисини нурли чўққига тобора яқинлаштирмоқда. Таъқибчиларнинг очко йўқотишлари эса «Кекса синьора»га хотиржам тўп суриш имкониятини бераётгандек, гўё. 13-турда «Ювентус» Туринда камтарин СПАЛни қабул қилиб, ҳар бўлимда биттадан гол билан сийлади, 29-дақиқада ҳисобни очган Роналду эса чемпионатдаги голлари сонини 9тага етказиб олди. Бу «А» серия дебютантлари учун сўнгги 50 йил ичидаги энг юқори маҳсулдорликдир! Қолаверса, Криштианунинг қаторасига 6та ўйинда майдонни голсиз тарк этмаётганлиги ҳам ўзига хос натижа.

Иккинчи поғонада бораётган «Наполи» кутилмаганда аутсайдер - «Кьево»ни енга олмади. Яъни, меҳмонларга бир очкони ҳадя этиб, ўзи қимматли 2 очкодан жудо бўлди. Натижада етакчи яна фарқни оширди.

«Жузеппе Меацца»да иккинчи аутсайдер - «Фрозиноне»ни ортиқча қийинчиликсиз мағлуб этган «Интер» ҳам «Наполи»га етарли ташвиш туғдириши аниқ. Боиси, бу икки жамоа ўртасидаги фарқ атиги бир очко, холос.

Милан шаҳрининг номдош клуби Римдан 3 очко билан қайтишга яқин турганди. Бироқ қўшимча вақтнинг сўнгги дақиқасида Корреа мувозанатни тиклаб, «Лацио»ни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Германия. Омад «Фортуна» томонида

Ҳозир Бундеслигада камдан-кам учрайдиган вазият юзага келди - немис грандининг маррага биринчи бўлиб келиш эҳтимоли тобора пасайиб бормоқда. Ноябрда бирорта ғалабага эриша олмаган жамоа учун «Фортуна»ни енгиш сўнгги имконият эди. Аммо бу умид ҳам пучга чиқди. Ваҳоланки, Нико Ковач шогирдлари 20-дақиқада 2:0, 58-дақиқада эса 3:1 ҳисобида олдинда эдилар. Лекин меҳмонлар ярим ҳимоячиси Доди Лукебакио нафақат Мануэль Нойерни, балки бутун «Альянц-Арена»ни дод дейишга мажбур этди. Рақиб футболчисининг «хет-трик»­ка эришишидан кўра таъсирчанроқ, азоблироқ жазо бўлмаса керак гранд ва унинг мухлислари учун!

Етакчиликни ўз қўлига олган икки номдош жамоалар эса навбатдаги ғалабалар ҳисобига байроқдордан узоқлашишни давом эттирдилар. Дортмундликлар сафарда «Майнц» устидан 2:1, Мёнхенгладбах вакиллари эса ўз майдонларида «Ганновер»дан 4:1 ҳисобларида устун келдилар.

Аугсбургда Себастьян Аллернинг фидойилиги эвазига ишончли (3:1) ғалабага эришган «Айнтрахт» 3-ўринга чиқиб олди. Эътиборлиси, меҳмонларнинг 24 ёшли франциялик ҳужумчиси охирги 5та ўйинда 6та гол урди ва энг яхши тўпурарлар сафига кўтарилди. Қўшимчасига, 4та самарали узатмалари билан гол}пас тизимида яққол пешқадам бўлиб олди.

Франция. «Монако» ҳам зафар Қучди

Ниҳоят, князлик клубининг жорий мавсумдаги аянчли серияси якунланди - 3 ойдан бери ғалаба нима эканини билмай келаётган «Монако» сафарда «Кан»ни кичик ҳисобда маҳв этди. Орзиқиб кутилган ғалабани таъминлаган ягона голни Радамель Фалькао амалга оширди. Ҳужумчининг стандарт вазиятдан йўллаган зарбасига бош мураббий Тьерри Анри юксак баҳо берди.

Таъқибчиларидан анча илгарилаб кетган «ПСЖ» эса 100 фоизли серияни давом эттирмоқда. Бу гал Мбаппе ва Неймарсиз майдонга тушган пойтахт жамоаси «Тулуза» дарвозасини бир бор ишғол этиш билан кифояланди. Гол Эдинсон Кавани ҳисобига ёзилди.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 08:37, 29.11.2018.
Ўқилди: 3076 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [6880]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3630]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [3471]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [2953]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2762]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [2752]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2751]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2656]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2331]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [2006]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.