Туриннинг “Ювентус” клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри “Олтин тўп” натижалари ҳақида фикр билдирди.
“Роналду иккинчи ўринга лойиқ топилганидан ҳайрон қолдик. Криштиану ўтган мавсум “Реал” билан кўп совринларни ютди.
Шунинг учун, у ғалабага муносиб эди. Криштиану ЖЧ-2018да Португалия билан натижага эришолмади. Лекин, у “Ювентус” сафида “Олтин тўп” ютишга ҳарката қилади”, - дейди Аллегри.
Эслатиб ўтамиз, “Олтин тўп” соҳиби “Реал” ярим ҳимоячиси Лука Модрич бўлди.