“Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри “Интер”га қарши ўйиндан сўнг фикрларини билдириб ўтди.
“Биринчи бўлимда “Интер” Жоау Мариу ва Гальярдини билан ўйнаб, бизга жуда кўп муаммо туғдирди.Шунинг учун, биз бор кучимиз билан уларни ёпишга ҳаракат қилдик. Тўпни рақибга топшириб қўйсак ҳам биринчи бўлимда хавфли вазиятларни ярата олдик.
Танаффусдан сўнг, Манжукични чап қанотга ўтказдим, шундан кейин Пауло Дибала яхши ўнашни бошлади. Иккинчи бўлимда “Интер”га умуман имконият бермадик. Улар умуман ҳеч нарса қила олишмади.
Йигитлардан бу ўйинда фаолроқ бўлишни сўрадим. Биз имкониятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Лекин, кейичалик бир жамоа бўлиб рақибни ер тишлатдик. Чемпионат бугун тугамаслигини билар эдик”, - дейди Аллегри.