Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

Супер тўқнашувни ўтказиб юборманг!

Баҳо:
+ | -

Бугун Тошкент вақти билан соат 21-00 да АПЛ ниниг 17 - тур марказий учрашуви бўлиб ўтади.Бу ўйинда «Ливерпул» «Ман Юнайтед»ни қабул қилади.

Бу учрашув арафасида «Ливерпул» турнир пешқадами сифатида 1 –ўринда бормоқда. «Ман Юнайтед» эса 6 - ўринда илиниб турибди.

Бу мавсум «Ливерпул» ҳаммадан камроқ тўп ўтказиб юбориб ҳимояда мустаҳкам турибди. «Қизил иблислар» эса дарвозаларидан нақд 26 та тўп олиб чиқишга улгуришди. Клоппнинг “Ливерпул"лида кўпчилик мутахаcсислар прогресс кузатилаётганини қайд этишмоқда. «Манчестер Юнайтед» да эса акси. Жамоа тобора пастга шўнғимоқда.

Бугунги учрашувнинг асосий қизиқиш уйғотадиган ҳодисалардан бири икки принципиал рақиблар ўртасида кечадиган жуда ҳам қизиқ матч.

Бу ўйинни ўтказиб юборманг. Кўпчилик еврoпа нашрлари бугунги ўйинда ғалаба қозониш имконияти мезбонларда 70%, меҳмонларда эса 30% деа баҳолашмоқда. Лекин шахсан мен бу фикирга қўшилмаган бўлардим. Чунки «Наполи» билан кечган оғир учрашувдан сўнг «Ливерпул» да бироз ҳотиржамликга берилиш кузатилса ажаб эмас.

Устига –устак Моуринё гранд жамоаларни енгишни ҳуш кўрадиган пиярга ўч мураббийлар сирасига киради. У бу мавсумда oчкони деярли ўртамиёна жамоалар билан ўйинда йўқотмоқда. Лекин мавсумнинг энди ярмига келаётганини ҳисобга олсак,ҳали «Юнайтед» да ҳам имконият бор.

Қисқача қилиб айтганда ҳамма ишингизни соат 21-00 гача битиринг ва АПЛ нинг шиддатли томошабоп ўйинидан завқ олинг!

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:25, 16.12.2018.
Ўқилди: 8906 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.