Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Футболчиларни ижарага бериш ва легионер футболчилар лимити ҳақида

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2019 йилги мавсум ички чемпионатда рақобатни янада кучайтириш учун регламентнинг бир қатор бандларига ўзгартириш киритди.

Унга кўра, мамлакат футбол клублари ички чемпионатда иштирок этаётган бошқа бир клубга икки нафардан ортиқ футболчини ижарага бера олмайди. Бир клубнинг уч ёки ундан ортиқ футболчисини ижара асосида рўйхатдан ўтказмоқчи бўлган клублар бу ҳақда билишлари лозим.

Шунингдек, ижарага берилган футболчилар ўзлари биринчи шартнома тузган клубга қарши ҳар қандай футбол учрашувларида майдонга тушиш ҳуқуқига эга бўлишади. Икки клуб ўртасидаги шартномаларда бу ҳолат алоҳида кўзда тутилган бўлса, у ўз кучини йўқотади ёки шартноманинг айнан шу бандига ўзгартириш киритилади.

Шунингдек, 2019 йилги мавсумда Суперлига ва Про-лига “А” учун легионер футболчилар лимити 4+1 бўлади. Про-лига “Б” жамоалари эса 2+1 кўринишида легионер футболчилар билан шартнома имзолашлари мумкин.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 11:16, 08.01.2019.
Ўқилди: 3999 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.