Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Ҳақиқий сардорларни эслаб… «Эл Капитано»-Хавьер Занетти.

Баҳо:
+ | -

«Интер»нинг ва Аргентина термасининг афсонавий сардори, меҳнаткаш йигит, ва шунчаки яхши инсон сифатида ардоқланадиган Занетти «кўк-қоралар» таркибида 600 дан ошиқ учрашувлар ўтказган, шунингдек, клублар доирасида қандай соврин бўлса, ҳаммасини қўлга киритган, лекин мухлисларнинг унга бўлган ҳурматининг сабаби бу эмас…

Занетти ҳеч қачон машғулотларга кеч қолмас, қимматбаҳо машиналар ва моделлар билан ўралашиб юрмас, намунали инсон сифатида жамоада ўз ҳурматига эга футболчи эди. У «Интер» таркибида 15 дан ортиқ кубок эгаси бўлиб эмас, мухлислар ёқимтойи сифатида футбол тарихида қолди.

Италия «А Серияси» доирасидаги учрашувлардан бири. Стадион ўриндиқларидан бирида ўтирган «Интер» мухлиси майдонга югириб тушади. Ҳавфсизлик ҳодимлари уни қуршаб олишади, куч ишлатиб майдондан олиб чиқиб кета бошлашади. Шу пайт қаҳрамонимиз югуриб, ўз клуби мухлисининг қўлини қўйиб юборишларини талаб қилади ва уни қучоқлаганча майдон четигача кузатиб қўяди. Мухлислар олқишлар билан унинг номини ҳайқириб айта бошлашади. У эса ҳеч нарса бўлмагандек яна ўйинга қўшилиб кетади.

Яна бир қизиқ воқеа.

2010-йилдаги ЧЛ финалида «Интер», «Бавария»га ҳеч қандай имкон қолдирмайди ва деярли ярим аср кутилганкубокни қўлга киритади. Ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинганда, «Интер» клуби ўйинчилари ва мураббийлари қувончдан ўзларини қўярга жой топа олмай қолишади. Занетти эса майдон четига ўтириб олганча, кўз ёшларини тия олмасди…

Мана шу даражада ўз жамоаси учун қайғурадиган ва ғалабаси учун жонини аямайдиган «капитан»и бор эди «Интер»нинг

Занетти 1994-йилдан 2014 йилга қадар севимли жамоасининг сардори сифатида «Интер» шарафини муносиб ҳимоя қилди. Ўзининг хайрлашув учрашувида барчани йиғлатганча, индамай майдонни тарк этди. Деярли бутун умрини «кўк-қоралар» билан боғлаган футболчи миллионлаб мухлисларнинг юракларида «Интер» клубининг сардори сифатида мангу қолажак!

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:48, 15.01.2019.
Ўқилди: 4890 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3280]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3132]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3091]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3037]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [2942]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2784]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [2783]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2053]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [1974]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [1946]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик